Меҳнат шартномаси тузиш

Қонунчилик:

– Россия Федерациясининг 2001-йил 30. 12 даги N 197-ФЗ-сонли Меҳнат кодекси– 65- модда. Меҳнат шартномаси тузилаётганда топшириладиган ҳужжатлар, 56.1-модда. Ёлланма меҳнат таъқиқи,   50.1-боб. Чет эл фуқароси бўлган ё фуқаролиги бўлмаган киши бўлган ходимларнинг меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари 53.1 – боб. Иш берувчининг ходимлар (аъзолар)ни иш билан таъминлаш шартномаси бўйича бошқа жисмоний шахсларга ёки ҳуқуқий шахсларга вақтинча юборадиган ходимлар меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари;
  –  Россия Федерацияси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлигининг 2019-йил 25. 11 даги 734н -сонли” Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган кишилар – Россия Федерацияси фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилинишга ҳуқуқи бўлган малакали мутахассислар касблари (ихтисослар, вазифалар)ни рўйхатини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи.

РФ да расмий ишга жойлашиш учун   иш берувчи билан тузиш зарур:

– меҳнат шартномаси – иш берувчининг иш жойида узоқ муддатда доимий банд бўлиш ҳолатида;

– бажариладиган хизматлар шартномаси ёки пудрат шартномаси – вақтинча бандлик ҳолатида, чекланган вақтда аниқ белгиланган иш ҳажмини бажариш пудратида.

Муҳожирнинг ишга расмий жойлашиши учун бўлиши зарур:

– нотариал жиҳатдан тасдиқланган рус тилидаги таржимаси бўлган амалдаги чет эл паспорти;
– меҳнат дафтарчаси ( у йўқ бўлган ҳолатда меҳнат дафтарчаси иш берувчи томонидан юритилади)
– ИНН (солиқ тўловчининг идентификацион рақами )
– СНИЛС – индивидуал шахсий ҳисоб суғурта рақами
– ишлаш учун амалдаги патент
– ихтиёрий тиббий суғурта ( ИТС-ДМС)нинг амалдаги полиси.
– ўрта махсус ёки олий касбий маълумот борасидаги диплом– малакали вазифаларга ишга жойлашишда.

РФда ноқонуний ишлаш – жиддий ҳуқуқбузарлик. Ӯзингизнинг ҳуқуқ ва бурчларингизни яхши билишингиз ва ӯзингизни зарур таваккаллардан хавфсизлантиришингиз муҳим.

РФ да малакали мутахассислар касбларининг 135 талик рўйхати амал қилади. Бундай мутахассислар Россия иқтисоди учун зарур ва улар РФда 1 йилдан кўп расмий меҳнат стажига эга бўлганларида соддалаштирилган тарзда Россия фуқаролигини олишни мўлжаллашлари мумкин. Бу рўйхатга тиббиёт (фельдшер, тиб ҳамшираси, врач, акушер), педагогика (тарбиячи, муаллим), инженер, ишчи (токарь, слесарь, электрик, монтажчи, станокда ишловчи ва ҳоказо ), қишлоқ хўжалиги соҳаси ва бошқа мутахассислар киришади. Касблар рўйхати билан қуйидаги сайтда батафсил танишиш мумкин: https://www.garant.ru/products/ipo/prime/doc/73476436/

 
Иш излашда Сизга умумроссия бӯш иш жойлари расмий базасидан фойдаланишни тавсия этамиз:

trudvsem.ru –  Россияда ишлаш: Меҳнат ва бандллик федерал хизматининг умумроссия бӯш иш жойлари базаси.

Оддий маслаҳатлар Сизга ишга жойлашишда ёрдам беради:

– қонуний ишланг:  ишлаш учун патент Сизга жисмоний шахсларда ҳам, ташкилотларда ҳам ишга жойлашиш ҳуқуқини беради,  лекин Сизнинг иш берувчи билан меҳнат муно-сабатларингиз албатта меҳнат шартномаси билан тасдиқланиши шарт;

 – иш берувчингизни билинг: Сиз АЛБАТТА ишлаётган ташкилотингиз номини ва ман-зилини, Сизнинг бевосита раҳбарингиз кимлиги ва мулоқотларини  (вазифаси, фамилияси, исми, телефони) билишингизх зарур; Сиз ӯз ҳуқуқингиз учун курашадиган ва иш ҳақини ундиришга эришадиган бӯлсангиз, бу ахборот фойдали бӯлади;

–  воситачиларга мурожаат этманг: эҳтиёт бӯлинг– воситачилар Сиздан текин ишчи кучи сифатида фойдаланишлари мумкин;

– иш берувчи билан шартнома тузинг: иш берувчи Сиз билан шартнома тузиши ШАРТ  ва Сизга бу шартноманинг нусхасини бериши керак

– иш ҳақи бериш ҳажми ва шартларини аниқ гаплашиб олинг: Сизга айнан қанча ва қайси иш учун тӯлашларини билишингиз зарур. Иш ҳақи ҳажми меҳнат шартномасида кӯрсатилиши зарур. Сиз иш ҳақингизни ӯз номингизга очилган махсус банк картасига  ӯтказдиришингиз ё бухгалтерияда шахсан имзо қӯйиб олишингиз мумкин. Бухгалтерияда Сизга ҳисоб-китоб варақасини беришлари шарт.  Ҳар қандай пуллик муносабатлар ҳуж-жатлаштирилиши зарур. Агар Сиздан пул қарзлари бӯлса – иш берувчидан тилхат талаб этинг ва уни ӯзингизда сақланг.

– нимага имзо қӯяётган бӯлсангиз, ҳаммасини диққат билан ӯқинг, Сизга нусхасини беришни талаб этинг: агар Сизга нимагадир – шартнома, табель, тилхат ва ҳоказога имзо чекишни таклиф этишса, Сиз қӯл қӯяётган нарсангизга рози бӯлишингиз зарур.  Агар қоғоз шахсан Сизга тааллуқли бӯлса, нусхасини беришни талаб этинг.  Агар Сиз мун-дарижа-мазмуни ва шартлари билан рози бӯлмасангиз, шартнома, билдирув ва бошқа ҳужжатларга имзо чекмасликка ҳуқуқингиз бор;

– ҳужжатларингизни иш берувчига сақлаш учун берманг:  Сизнинг ӯзингиздан бошқа ҳеч ким паспортингиз, ишга ижозатнома, суғуртангизни сақлаши мумкин эмас. Сизнинг меҳнат шартномангиз нусхасини ва бошқа ҳужжатларни олиб қӯйишлари, шунингдек, Сизнинг эркин ҳаракат қилишингизни чеклашлари, телефонингизни ва бошқа нарса-ларингизни тортиб олишлари мумкин. Паспортни тортиб олиш ва эркинликни чеклаш – жиддий жиноят: бундай ҳолатда полицияга мурожаат этмоқ зарур!

– ёрдам сӯраб мурожаат этинг: ӯз ҳуқуқларингизни ҳимоя этишни сӯраб, Сиз  полиция, Прокуратура, Давлат меҳнат инспекцияси, суд, Инсон ҳуқуқлари бӯйича вакил, ижтимоий ташкилотларга мурожаат этишингиз мумкин. Зарур мулоқот-ларни Сиз қуйида, «Фойдали манзил ва телефонлар» бӯлимида топишингиз мумкин

Ҳар бир минтақада ўзининг расмий бўш иш жойлари базаси мавжуд, онлайн имконияти бор.