Тиббий ёрдам

! Чет эллик фуқаролар тиббий суғурта полиси олишлари зарур! Агар Сизда полис бӯлмаса – Сизни чегарадан ӯтказмасликлари, жаримага тортишлари ёки Россиядан чиқариб юборишлари мумкин!

Тиббий полис икки хил бӯлиши мумкин:

– ИТС(ДМС) – ( ихтиёрий тиббий суғурта)

– МТС (ОМС) ( мажбурий тиббий суғурта, бепул расмийлаштирилади)

ИТС

ИТС полиси суғурта ширкатлари идораларида, шунингдек, «Почты России» бӯлимларида расмийлаштирилади.

ИТС полиси нархи сиз унга кӯра олишингиз мумкин бӯлган тиббий хизматлар сонига боғлиқ. Бу масалани полис сотиб олиш пайтидаёқ аниқлаш зарур.

Агар аёл ҳомиладорлик ва кӯз ёриш пайтида режали тиббий ёрдам олишни истаса, у бу ҳақда ИТС полиси расмийлаштирилаётган пайтда албатта айтиши зарур, чунки бунда суғуртанинг алоҳида дастури зарур бӯлади.

ИТС полисини расмийлаштириш учун зарур бӯлади:

– паспорт, рус тилига қилинган, нотариал жиҳатдан тасдиқланган таржима билан;

– муҳожирлик картаси;

– регистрация (муҳожирлик қайдига қӯйилганлик ҳақидаги билдирув).

ИТС полисини Сизга иш берувчи расмийлаштириб бериши мумкин (лекин мажбур эмас!).

МТС

Сиз МТСни расмийлаштиришингиз мумкин, агар Сиз:

– ЕОИҲ кирувчи давлат фуқароси бӯлсангиз ва меҳнат шартномасига кӯра ишлаётган бӯлсангиз.

Ё Сизда бӯлса:

– вақтинча яшашга ижозат (РВП);
– вақтинча яшаш ҳуқуқи (ВНЖ);
– вақтинча бошпана бериш ҳақидаги гувоҳнома;
– қочқин гувоҳномаси.

МТС полисини расмийлаштириш учун қайддан ӯтилган жойдаги поликлиникага қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхасини олиб бориш зарур:

– паспорт (асли ва нотариал жиҳатдан тасдиқланган рус тилига таржимаси);
– СНИЛС (шахсий ҳисобнинг суғурта рақами, уни Пенсия жамғармасида ёки Кӯп вазифа-ли марказлар (МФЦ))да олиш мумкин;
– меҳнат шартномаси;

– муҳожирлик картаси;
– регистрация (муҳожирлик қайдига қӯйилганлик ҳақидаги билдирув).

! ЕОИҲ фуқаросининг ӯз шахсий меҳнат шартномаларига эга бӯлмаган оила аъзоларининг МТС полиси олиш ҳуқуқлари йӯқ ва улар ӯзлари учун МТС полиси расмийлаштиришлари зарур.

тиббий ёрдам

Россияда тез тиббий ёрдам БЕПУЛ кӯрсатилади! Ҳатто Сизда тиббий полис ва ҳужжатларингиз бӯлмаса ҳам, Сизга тез тиббий ёрдам кӯрсатишлари шарт!

Тез ёрдам теле-фонлари –103 ёки 112, мобил телефондан (ҳатто телефонда пул бӯлмаса ва тӯсиб қӯйилган бӯлса-да).

Тез ёрдамни инсон ҳаёти ва саломатлигига хавф туғдирадиган ҳолатларда чақириш керак.

Жумладан:

– нафас олинмаётганда;

– ҳушдан кетганда;

– бахтсиз ҳодисаларда (йӯл-транспорт ҳодисаси, баландликдан йиқилиш ва ҳоказо.);

– ҳомиладорларда тӯлғоқ тутганда, қорин оғриганда ва бошқа мураккаб ҳолатларда;

– қаттиқ жароҳатларда;

– заҳарланишларда;

– қориндаги ӯткир ва тӯхтовсиз оғриқда;

– юқори бадан ҳароратида;

– қон кетганда.

Тез ёрдам билан олиб кетилган кишилар ҳақида маълумот олиш учун Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бахтсиз ҳодисаларни қайд қилиш бюросига мурожаат этинг – 8 (812) 573-66-66, 8 (812) 573-66-63; Москва ва Москва вилояти – 8(495) 688-22-52.

Агар тез ёрдам чақириқ бӯйича келмаса ё Сизни даволашни рад этишса, тез ёрдам ишлари бӯйича шикоятлар телефонига қӯнғироқ қилинг: 8(812) 571-45-04 (Санкт-Петербург); 8 (812) 456-11-33 (Ленинград вилояти); 8 (495) 777-77-77, 8 (499) 251-83-00 (Москва); 8 (495) 562-35-35 (Москва вилояти).

                                           Фойдали алоқалар

Тиббий ёрдам кӯрсатиш муаммолари ҳолатларида мурожаат этиш мумкин:

– Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мунтазам тармоғига: 8 800 200-03-89

– Санкт-Петербург Соғлиқни сақлаш комитетига: 8 (812) 595-89-79, 8 (812) 571-09-06

– Ленинград вилояти Соғлиқни сақлаш комитетига: 8 (812) 611-45-45

– Москва Соғлиқни сақлаш департаментига: 8 (495) 777-77-77

– Москва вилояти Соғлиқни сақлаш вазирлигига: 8 (498) 602-03-01

Россияда чет эллик фуқаролар болалари учун таълим

Чет эллик фуқаролар болалари болалар боғчалари ва мактабга бепул бориш ҳуқуқига эга.

! Мактаб ёшидаги болалар ота-оналари уларни қонун бӯйича мактабга беришлари шарт.

Болалар боғчасига ё мактабнинг биринчи синфига жойлаштириш учун қайддан ӯтилган ердаги КВМ (МФЦ) – кӯп вазифали марказга мурожаат этишзарур.

Агар болалар боғчасида жой бӯлмаса, болани навбатга қӯйишади.

Агар ота-оналар мактабга мурожаат этишса ва рад жавоби олишса, ӯз районлари-даги район маориф бӯлимига (РОНО) мурожаат этишлари керак, у ерда сизга райондаги мактаблардан биридан жой беришлари шарт.

Ӯз районингиздаги маориф бӯлими билан алоқа йӯлларини интернетдан ёки ижтимоий ташкилотларга мурожаат этиб билиш мумкин.

Айрим ҳолларда мактабга жойлаштириш ҳолатларида бола билан ӯқитувчилар суҳбатлашадилар, улар боланинг қайси синфда ӯкишини аниқлашади. Агар рус тилини етарли билмаганлиги учун ӯқитувчилар болани бир синф пастда ӯқишни таклиф этишса, ҳеч қӯрқинчли эмас.

Болалар боғчаси ва мактаб учун ҳужжатлар (асли ва нусхалари):

– бола паспорти ва ота-оналардан бирининг паспорти;

– боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;

– боланинг ва ота-оналардан бирининг муҳожирлик картаси;

– болани ва ота-оналардан бирини муҳожирлик қайди (регистрация)га қӯйилгани борасидаги билдирув (бола мактаб ё боғчага борадиган районда);

– боланинг тиббий картаси;

– 026 тиббий маълумоти ва эмлашлар ҳақидагии сертификат (болалар тиббиёт клиникаларида пуллик расмийлаштирилади);

– олдинги мактабидан боланинг шахсий иш қоғози (агар у ӯқиган бӯлса).

Одатда шунингдек ҳужжатларнинг нотариал жиҳатдан тасдиқланган рус тилидаги таржимаси талаб этилади ва баъзан боланинг тиббий полиси талаб этилиши мумкин.

Агар ота-оналардан бири ЕОИҲ давлати фуқароси бӯлса ва меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси бӯлса, бу асосда болани қайддан ӯтказишни шартноманинг амал қилиш муддатига қараб узайтириш мумкин.

Агар бирон-бир сабаб билан Сизга тиббий хизмат кўрсатишни рад этишса – кейинчалик шикоят этиш учун ёзма раддияни талаб этинг.

Сизга режали равишда пуллик даволаш талаб этиладиган ҳолатда – Сиз билан олдиндан тиббий хизматлар ҳақи келишилган ҳолда шартнома тузишлари зарур.
Айрим беморхоналарда муҳожирларнинг тиббий хизматлар кўрсатиш ҳисобларига пул ўтказишларидан олдин уларнинг ҳужжатларини олиб қўйишади. Гаровга ҳужжатларни олиб қўйиш – ноқонуний, бундай ҳолатларда прокуратура ва полицияга хабар қилинг.